ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАР
Глобаллашиб бораётган бугунги кунда ахборот технологиялари, айниқса, интернет ёшларнинг кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Жаҳон ахборот тармоғи шиддат билан ривожланиб, имкониятлари кун сайин кенгайиб бормоқда. Ёшлар интернетга маълумот олишнинг манбаи деб қарайди. Улар интернетдан асосан, янгиликларни излаш, дўст орттириш ва улар билан мулоқот қилиш, мусиқа ёзиб олиш, кино кўриш мақсадларида фойдаланадилар. Шу жараёнда ёшлар онгига «ўргимчак тўри» орқали кўз илғамас таҳдидлар таъсири кучаймоқда. Келинг, аввало, «таҳдид» атамасига таъриф берайлик. Таҳдид қараш, ёлғон хабарларни ёки бузғунчи маълумотларни тарғиб этиш орқали ёшлар онгини заҳарлашдир. Афсуски, бугунги кунда кўп ёшлар ислом дини ниқоби остида олиб борилаётган бузғунчи ҳаракатларнинг қурбони бўлиб, дин душманлари қуролига айланиб қолмоқдалар. Ёшларнинг бундай таҳдидлар қурбони бўлишларига асосий сабаб уларнинг иродаси мустаҳкам эмаслигидадир.
Интернетдаги экстремистик гуруҳлар аввалига инсонларнинг ишончига кириб, уларни турли йўллар билан алдаб, ўзларининг бузғунчи ғояларини сингдирмоқдалар. Кўп тармоқлардаги экстремистик руҳдаги сайтларнинг ҳомийлари инсонларни «жиҳод»га, сабабсиз ўз юртларидан «ҳижрат» қилиб чиқиб кетишга чақириб, ислом дини ниқоби остида ўзларининг манфур ниятларини амалга оширмоқдалар. «Жиҳод» сўзи айрим кимсалар иддао қилаётган «уруш» маъносини ифода-лайди. Ҳадиси шарифда пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ): «Жиҳоднинг» энг афзали, кишининг ўз нафси ҳавосига қарши курашмоғидир», -деганлар.
Хулоса қилиб айтганда, аввало, ёшлар бундай бузғунчи фикрларнинг туб маъносини англаб олишлари лозим. Инсон у ёки бу ахборотни эшитар экан, адашмаслиги учун ҳеч бўлмаганда: «Бу ахборотни ким узатяпти?» «Қандай мақсадда узатяпти?» -деган саволларни ўзига бериши, уларга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун, энг аввало, ёшлар бугунги кунда юртимизда барқарор бўлган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиб, бу неъматни кўз қорачиғидай асраш мақсадида тинмай ўқиш ва изланишда бўлишлари керак.
Ҳадияхон МАҲМУДЖОНОВА,
«Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта-махсус билим юртининг 2-курс ўқувчиси.

