МЕНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМ

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлари асосида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан «Менинг Биринчи Президентим» мавзусида тарғибот автобуси ташкил этилди. Чоршанба куни Бирлашган маданият ва аҳоли дам олиш марказига тарғибот гуруҳи ташриф буюрди.

Гуруҳ аъзолари томонидан буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти, фаолияти ва бизларга мерос қолдирган маънавий бойлик ҳамда тинчлигимиз, мустақиллигимиз ҳақида гапириб ўтилди.

Учрашув давомида маҳалла фаоллари, соҳа вакиллари, иқтидорли ёшлар, бу буюк зот юракларда абадий яшашини таъкидлаб, самимий муносабат билдирдилар.

Туман маданият бўлими, туман ички ишлар бўлими, Кесканёр, Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинлари, 5, 7, 25-мактаблар, Уйчи спорт, Ғайрат педагогика коллежлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир барчада чуқур таассурот қолдирди.

Дилмурод АБДУҚАҲҲОРОВ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси.