ВАТАННИ СЕВИШГА ЎРГАТГАН ИНСОН

Халқимиз ўзининг мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари, деб билади.

Юртбошимиз томонидан ўртага ташланган илк шиор – «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!» бўлди. Бу шиорни амалга ошириш йўлида «Миллат дарди – менинг дардим», -деб майдонга чиққан жасоратли раҳнамо ҳам Ислом Каримовдир.

Мустақиллик йилларида Ислом Каримов мамлакатимиз эртанги кунининг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлодни соғлом ва баркамол инсон бўлиб етишларига катта эътибор бердилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги ёшлар янгича мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етмоқда. Юртбошимиз: «Ўзбекистон ёшларини ҳеч кимга бермайман!» -дердилар. Бугун биз, ёшлар қўлимизни кўксимизга қўйиб, баланд овоз билан айтамиз: «Биз ёшлар мустақилликни ҳеч кимга бермаймиз!»

Президентимиз бизни Ватанни севиш, халқ учун хизмат қилиш, эл-юрт учун доимо фидойи инсонлар бўлишга ўргатдилар. У кишининг: «Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган отанг-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ», -деган сўзлари ҳаётимиз мазмунига айланиб боради.

Шукуржон ТЎХТАСИНОВ,

НамДУ талабаси.