ДОИМО ҚАЛБИМИЗДА
Билим масканимизда бўлиб ўтган «Мангу қалбимиздасиз» мавзусидаги тадбирда фахрий устоз Ҳабибулла ҳожи ота Тўхтамирзаев иштирок этиб, Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар. Улар Биринчи Президентимиз томонидан олиб борилган ишлар ҳамда Юртбошимиз билан мулоқотда бўлган чоғидаги ширин хотиралар ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бердилар.
-Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақиқий жонкуяр раҳбар сифатида халқимизни энг оғир вазиятдан бугунги дориломон кунларга олиб келган донишманд инсон, буюк сиёсатчи эканликларини фахр билан тилга оламиз, -деди Ҳабибулла ота. -Айниқса, мен шундай буюк инсон билан яқиндан мулоқотда бўлганимдан, уларнинг пурмаъно сўзларидан баҳра олганимдан ўзимни бахтли, деб ҳисоблайман. Бугунги кунда Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Биринчи Президентимизга муносиб тарзда иш олиб бораётганликлари бизни беҳад қувонтирмоқда.
Тадбир сўнгида мактабимизнинг ижодкор ўқувчилари шеърлар ўқишди. Кутубхоначи Гулшаной Ёқуббоева Президент асарлари кўргазмасини ташкил этди.
Лолахон ТЎХТАМИРЗАЕВА,
41-мактаб ўқитувчиси.
***
Масканимизда 11 та гуруҳда 200 нафар кичкинтой тарбия топмоқда. Ўтган йили муассасамиз жорий таъмирланди.
Гуруҳ хоналарини талаб даражасида жиҳозладик. Айниқса, «Болажон» таянч дастурига бағишлаб тайёрланган кўргазма ҳамда суратлар хоналар чиройига чирой қўшиш билан бирга, жажжиларга ўзгача завқ-шавқ бағишламоқда.
Муассасамизда Азиза Нишонова, Дилфуза Рустамова, Дилдора Муҳаммадалиева каби болажон тарбиячилар ҳар бир машғулотни қизиқарли ташкил этмоқдалар. Нигора Жакбарова рус тилидан кичкинтойларга сабоқ беряпти. Бунинг учун зарур техника воситалари, ўқув қўлланмалари ажратилган.
Мусиқа зали ҳам замон талаби асосида жиҳозланган. Муассасамизда тарбияланувчиларнинг соғлом ўсишлари ва бийрон бўлиб камолга етишлари учун барча шароитлар яратилган.
Яқинда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган «Менинг Биринчи Президентим» деб номланган тадбир ўтказилди. Унда болажонлар Биринчи Президентимизнинг хотирасига ёзилган шеърлардан намуналар айтишди. Тадбир давомида саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.
Малика ЖАКБАРОВА,
16-МТМ мудираси.

