Ислом отам
Боболардан мерос замин қузғунларга ошён эди,
Даҳоларни тебратган халқ юрак бағри қон-қон эди,
«Хамса»ларни яратган эл мудом ўзга забон эди.
Ўз халқига ўзлигини, ўз тилини берган одам,
Дилда мангу барҳаётсиз, Ислом отам, Ислом отам.
Олға бошлаб зўр карвонни истиқболга чорладингиз,
Зулматларни ёриб чиққан қуёш бўлиб порладингиз,
Элим дея, халқим дея туну кунлар ҳормадингиз.
Юртин асраб балолардан буюк Ватан қурган одам,
Дилда мангу барҳаётсиз, Ислом отам, Ислом отам.
Сиздан мерос чаманларда бугун булбул наво этар,
Сиз бошлаган карвонларни одил сарбон бошлаб кетар,
Бугун элим кўкси тоғдир, ифтихори кўкка етар.
Тафаккурнинг ғазнасидан дуру гавҳар терган одам,
Элда мангу барҳаётсиз, Ислом отам, Ислом отам.
Марғуба СИДДИҚОВА.

