МАНГУЛИККА МУҲРЛАНГАН
Туманимиздаги таълим муассасаларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар юксак уюшқоқликда ташкил этилди.
5-мактабда бўлиб ўтган «Хотирангиз қалбларда мангу» деб номланган тадбир унда қатнашган меҳмонлар, ўқувчи-ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Уни мактаб директори Музаффар Мўминов очиб, Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз тараққиёти ва юксалишига қўшган буюк хизматларини эътироф этди. Шундан сўнг Ровот маданият ва аҳоли дам олиш маркази билан ҳамкорликда тайёрланган бадиий дастур намойиш қилинди.
Кеча ниҳоясида бир неча кун давом этган тадбирда энг фаол қатнашган ўқувчилар номлари тилга олинди. Жумладан, сурат чизишда Адиба Мамадалиева, Азимжон Аҳмаджонов, Авазбек Аҳмаджонов каби ёш мўйқалам соҳиблари, қўшиқ куйлашда Жаҳонгир Аҳмаджонов, бадиий композиция тайёрлашда 4-«А» синф (ўқитувчи Нигора Раҳмонова), Наманган маданият коллежининг амалиётчи ўқувчиси Нодирбек Ҳайдаров, тадбирни ўтказишда устозлардан Лолахон Мамадалиева, Шоҳсанам Исломова, Ханифа Ғафурова, Равшанбек Охунов, Абдумажид Азизовлар фаоллик кўрсатдилар.
Марҳабо НУРИДДИНОВА.
***
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар режа асосида ўтказдик. Мактаб ихтиёридаги соатлардан «Президент асарлари» курси бўйича 9-синф ўқувчиларига «Ҳамон қалбимизда, юрагимизда» мавзусида хотира дарси ташкил этилди. Тарих фани ўқитувчилари Н.Орзибоева, З.Абдусаломова, М.Шоғларова, синф раҳбарлари У.Султонова, И.Раҳматуллаев, З.Қамбаровалар томонидан АКТ ва ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда очиқ дарслар, 44 та синф раҳбари томонидан барча синфларда тар-биявий соатлар ўтилди. Шунингдек, она тили ва адабиёт, тарих фанлари, бошланғич синф ўқитувчилари, ёшлар етакчиси ҳамкорлигида «Буюклар мангу яшайди» мавзусида адабий кеча уюштирилди. Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП туман кенгаши раиси Ф.Отахонова қатнашиб, истиқлол меъмори Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг буюк хизматлари ҳақида сўз юритди.
Каримжон БОЛТАБОЕВ,
26-мактаб директори.

