Устозим
Сўзлари сеҳрли,
Ўзлари меҳрли,
Ҳаммадан ақлли,
Меҳрибон устозим.
Илм бериб хорманг,
Эзгу ишдан толманг,
Ёмонликлар кўрманг,
Жонажон устозим.
Ҳикматдир сўзингиз,
Ўрнаксиз ўзингиз,
Кўп ўғил-қизингиз,
Соябон устозим.
Дилнура ТОҲИРЖОНОВА,
Поп туманидаги 14-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

