ХОТИРАНГИЗ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ
Ўтган ҳафта туманимиздаги барча таълим муассасаларида Ўзбе-кистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ дарслар ташкил этилди.
Биз ҳам «Хотирангиз қалбларда мангу» деб номланган тарбиявий соатдаги очиқ дарсимизни ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўтдик. Юртбошимиз амалга оширган буюк ишлар, бунёдкорлик жараёнлари лавҳаларда акс эттирилди. Ижодкор ўқувчиларнинг чиқишлари дарс мазмунини янада бойитди.
Феруза КАРИМОВА,
Муаззам ИСМОИЛОВА,
3-мактаб ўқитувчилари.

