Қаҳратон

Кўчаларда оппоқ қор,

Совуқ қишнинг гашти бор.

Ўйнаймиз шодон, қувноқ,

Кулиб яйраймиз ҳар чоғ.

Қишда музлар чархпалак,

Анҳор юзи яхмалак.

Ғоят қизиқ, завқли иш,

Муз устида сирпаниш.

Қордан копток ясадик,

Қорболага мосладик.

Энди совуқ кечада

У пойлоқчи кўчада.

Беҳрузбек САЛОҲИДДИНОВ,

7-мактабнинг 6-синф ўқувчиси.