ТУРЛИ ФАНЛАРГА БОҒЛАБ…
Февраль – «Математика ва информатика фанлари ойлиги» муносабати билан 40-мактабда фан ўқитувчиси Наргиза Жўраева очиқ дарс машғулотлари, викторина, турли тадбирлар ташкил этмоқда. Жумладан, дарс машғулотларида февраль ойидаги муҳим саналар – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун, турли янгиликлар бошқа фанларга боғланган ҳолда, янги услубларда, инглиз тилида етказиб борилди. Айниқса, ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўтилган машғулотлар унда иштирок этган ҳам-касблар томонидан ҳам юқори баҳоланди. 9-синфларда геометрия фа-нидан «Айлана узунлиги» мавзусидаги дарслар, математика фанидан 8-синфлар ўқувчилари ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли ўтди.

