МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

Февраль ойида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунларни нишонлаш билан бирга, кўплаб маънавий – маърифий тадбирлар ташкил этилди. 9-синф ўқувчилари ўртасидаги «Заковат» интеллектуал ўйини барчада катта қизиқиш уйғотди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Жорияхон Нуриддинова раҳбарлигидаги «Ёш адабиётчи» тўгараги аъзолари томонидан «Навоийнинг туғилиши», «Ҳумоюн» саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Ҳар икки шоир рубоий ва ғазалларидан ўқилган намуналар адабиёт ихлосмандларида чуқур таассуротлар қолдирди.

Наргиза ЖЎРАЕВА,

40-мактаб ўқитувчиси.