ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА

Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ЎзЛиДеП туман кенгаши ташаббуси билан тадбиркорлар ва ишбилармонлар, хусусий тармоқ эгалари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда энди ўз бизнесини йўлга қўйишни ният қилган фуқаролар иштирокида учрашув бўлди. Тадбирда сўз олган ЎзЛиДеП вилоят кенгаши мутахассиси А.Раҳмонов, туман кенгаши раиси ўринбосари Ш.Камолов, туман кенгаши раисининг тарғибот ишлари бўйича мутахассиси Н.Қозираҳимова юртимизда тадбиркорлик, хусусий бизнесни ривожлантиришга Президентимиз томонидан берилаётган катта эътибор, соҳани ривожлантириш учун энг зарур шарт-шароитларнинг яратилгани, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг аҳамияти, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳақида гапирдилар.

Учрашув якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Бобурмирзо МИРЗАХОЛОВ,

ЎзЛиДеП туман кенгаши раисининг ташкилий партиявий ишлар бўйича ўринбосари.