ТАДБИРКОР ТАШАББУСИ
Бояғондаги «Шодлик» магазини бир вақтлар энг гавжум масканлардан эди. Орада унинг фаолияти тўхтаб қолди. Иккинчи қаватидан фойдаланилмаётганди. «Шаҳноз мастер класс» хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор Адиба Ҳожимирзаева бу ерда тикувчилик цехини ишга тушириш ташаббуси билан чиқди. Бу туман ҳокимлиги, маҳалла аҳли томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
21 февраль куни тикув цехининг очилиши бўлди. Унда иштирок этган туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева тадбиркорнинг фаолиятига омад тилашди.
Бу ерда иш билан таъминланган 30 дан ортиқ хотин-қизнинг қувончи чексиз. Чунки улар кафолатланган иш ўрнига эга бўлишди.
-Тикув цехимизда 30 та «Жаки» русумли тикув машинаси ўрнатилган, -дейди тадбиркор Адиба Ҳожимирзаева. -Бу билан чекланиб қолмаймиз. Яна қўшимча 35 та ишчи ўрни яратиш ҳаракатидаман. Ҳозир эркак ва аёллар, болалар учун йигирмадан ортиқ либослар тайёрлашни йўлга қўйганмиз.

