ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШМАНГ
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Шундай тинч ва фаровон юртда яшар эканмиз, доимо унинг қадрига етмоғимиз, берилган имкониятлардан оқилона фойдаланмоғимиз лозим.
Аммо, айрим ёшларимиз бундай қулайликлардан фойдаланиш ўрнига олис юртларга ишлаш учун кетиб, Ватан соғинчи, юрт қадрини чин дилдан ҳис эта оляптими?
Ачинарлиси, ҳали онги, дунёқараши тўла шаклланмаган айрим ёшларимизнинг диний экстремизм, терроризмни касб қилган кимсаларнинг домига тушиб қолаётганидир.
Бугун айрим кучлар томонидан турли йўллар ва воситалар билан тарғиб этилаётган ахлоқсизлик, фикрсизлик, бир сўз билан айтганда, манқуртлик ғўр ёшларни шу тариқа ўз домига тортмоқда. Ҳозирги кунда жаҳон муаммосига айланган баъзи ёт ғоя ва салбий ҳаракатлар Сурия, Ироқ ва Афғонистон давлатларида ҳукм сураётган «Ислом давлати», «Туркистон Ислом ҳаракати», «Жабҳад-ун-нусра», «Даиш» каби гуруҳбозлар дунё ҳамжамияти тинчлигига хавф солмоқда.
Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз истеъдодини намоён этиши учун барча имкониятлар эшиги очиб берилган. Ҳар қандай миллатнинг вакили бўлмасин, Ватанга хиёнат, унинг шаънига доғ туширмоқлик энг оғир гуноҳ эка-нини англамоқ зарур. Ёшлар бу йўлда адашмаслиги керак. Бу сизу бизни теран мушоҳадага чорлайди, чорлайверади. Бепарво бўлишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Анваржон РАҲМОНОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими катта суриштирувчиси.

