Эркалар онам

-Нур ёғади шаҳло юзингдан,

Бол томади ширин сўзингдан,

Қуёш порлар чарос кўзингдан,-

Дея доим эркалар онам.

-Мисли дарё каби шошасан,

Тўлқин мисол тўлиб-тошасан,

Сен барибир ўша-ўшасан,-

Дея доим эркалар онам.

-Дадажонинг бахтисан, қизим,

Онажонинг аҳдисан, қизим,

Орзуларим тахтисан, қизим,-

Дея доим эркалар онам.

Мадинабону ИЗЗАТИЛЛАЕВА,

19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.