ҲАР БИР СОҲА ЭЪТИБОРДА
Юртбошимиз томонларидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқилган Уйчи туманининг 2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджет даромадлари ҳамда харажатлари қисмлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 7-моддаси «Бюджет тизими принциплари»да белгилаб берилган «очиқлик» принципига амал қилган ҳолда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.
2018 йил туманимиз маҳаллий бюджети даромадлари 21 млрд. 4 млн. 114 минг сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, тумандаги таълим соҳаси ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўловларни тўлиқ ва ўз муддатларида амалга ошириш учун юқори бюджет маблағлари ҳисобидан 90 млрд. 582 млн. 441 минг сўм бюджет трансфертлари режалаштирилди.
Туманнинг 2018 йил маҳаллий бюджет харажатлари 111 млрд. 586 млн. 855 минг сўм миқдорида белгиланган ёки 2017 йилда ушбу кўрсаткич 92 млрд. 974 млн. 233 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 18 млрд. 612 млн. 622 минг сўмга, яъни 1,2 бараварга ортиғи билан режалаштирилди.
2018 йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари учун 100 млрд. 822 млн. 783 минг сўм йўналтирилади.
Таълим соҳаси харажатлари (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақидан ажратмалар, коммунал харажатлар, озиқ-овқат) 72 млрд. 94 млн. 662 минг сўм этиб белгиланган, шундан ва 2017 йилдаги 62 млрд. 731 млн. 344 минг сўмга нисбатан 1,16 бараварга ўсиш билан режалаштирилди.
Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 26 млрд. 658 млн. 96 минг сўм маблағ ёки 2017 йилга нисбатан 1,2 баравар кўп миқдорда маблағлар кўзда тутилди. Жумладан, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш харажатлари учун 1,5 млрд. сўм ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўпроқ режалаштирилди.
Тумандаги кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда бошқа ижтимоий тўловларга вилоят маҳаллий бюджети маблағларидан 13,4 млрд. сўм ёки 2017 йилга нисбатан 37 фоизга кўп маблағ ажратилди. Туман маҳаллий бюджети лойиҳасида маданият ва спорт харажатлари учун 2024 млн. 735 минг сўм, ижтимоий кўникма марказлари харажатларига эса 45 млн. 290 минг сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,15 баравар кўп ажратилди.
2018 йилда иқтисодиёт харажатларига давлат бюджетидан ажратилган харажатлар ҳажми қарийб 3 млрд. 958 млн. 858 минг сўм ёки 2017 йилга нисбатан 153 фоиз ўсиш билан режалаштирилди. Шундан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари учун 474 млн. 453 минг сўм, ободонлаштириш учун эса 3 млрд. 484 млн. 405 минг сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш учун 1 млрд. 913 млн. 412 минг сўм, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш учун 3 млрд. 786 млн. 982 минг сўм, захира жамғармаси учун эса 1 млрд. 104 млн. 820 минг сўм маблағ ажратиш кўзда тутилди.
Дилмурод НУРМАТОВ,
туман ҳокимлигининг молия бўлими мудири.

