600 МИНГ СЎМЛИК КИТОБЛАР ЖАМЛАНМАСИ ТУҲФА ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Китобсиз келажак йўқ!» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан тумандаги умумтаълим мактаблари ўртасида ўтказилган «Китобхон мактаб» кўрик-танлови якунланди.
Танлов якунларига кўра, биринчи ўринни қўлга киритган 11-мактабга 300 минг сўмлик, иккинчи ўринга сазовор бўлган 5-мактабга 200 минг сўмлик, учинчи ўринни эгаллаган 33-мактабга 100 минг сўмлик китоблар жамланмаси туҳфа этилди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев ғолибларни қутлаб, диплом ҳамда китоблар жамланмасини топширди.

