Армон

Қанийди кўзларим тиниқ бўлсайди,

Ёнингда бир нафас кўнгил қумсайди.

Шаббода сингари сочингни силаб,

Тунлари ёмғирга борлиқ тўлсайди.

Қанийди бўлсайди учишга имкон,

Бир бора юзингга тўйсам ногаҳон.

Илтижо тилагим борсайди етиб,

Аллоҳдан дардимга сўрайман дармон.

Қанийди сен бирла бахтиёр кулиб,

Ғунчадек очилсам қувончга тўлиб.

Юрагим талпинар шошиб сен томон,

Қолсайдим ёнингда Маҳбубанг бўлиб.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.