МАКТАБЛАРГА 50 МИЛЛИОН СЎМЛИК КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНАДИ
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев ана шундай ташаббусни илгари сурди.
-Туманимиздаги мавжуд 44 та мактабга 245 номдаги 5 минг дона китоб келтирилиши мўлжалланган, -дейди туман ХТБнинг дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар бўйича методисти Ғавсиддин Хўжаев. -Ҳозир мактабларимизга 117 номда 2007 дона лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги китоб келтирилди ва барча таълим муассасаларига етказилди. Бундай хайрли ташаббусга қўл урган туманимиз раҳбари ҳамда ҳомийларнинг саховатидан илмсевар ёшларимиз бағоят мамнун. Қолаверса, бу мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига амалий жавоб ҳамдир.

