НАВРЎЗ ШАРАФИГА

Наврўз байрамига бағишлаб туман ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими билан биргаликда ўқ отиш бўйича туман биринчилиги мусобақаси уюштирилди. Унда тумандаги 25 та мактаб жамоаси, жами 130 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Улардан 62 нафари қизлардир.

Мусобақа якунига  кўра умумжамоа ҳисобида  6-мактаб жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи, учинчи ўринлар 26, 22-мактаблар жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларни туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева қутлаб, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Исмоил МАВЛОНОВ,

туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи.