Ватаним
Менинг она Ватаним,
Ўзбекистон гулшаним.
Бу дунёда ягона
Гўзал маскан, чаманим.
Қучоғингда ҳар инсон
Бахтга тўлиб яшайди,
Фарзандларинг бахтиёр
Қувонади, яйрайди.
Мен бахтлиман бир умр
Қучоғингда тўламан,
Бир куни ўсиб-униб,
Хизматингда бўламан.
Асрорбек ОЛИМЖОНОВ,
41-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

