САМИМИЙ ТИЛАКЛАР

Тоҳиржон ИСМАТИЛЛАЕВ,

Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси:

-«Уйчинома» газетаси жамоаси ва барча ижодкорларни газетанинг 5555-сони билан қизғин табриклайман.

Саксон уч йил давомида узлуксиз чоп этиб келинаётган газета уйчиликларнинг тарихини ўзида мужассам этган ягона нашрдир. Газетани доимий ўқиб борганим ва бўлинмамиз билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани боис бугунги навқирон ижодий жамоанинг фаолияти юқори баҳога лойиқ, деб айта оламан.

Бу масканда амалга оширилаётган хайрли ишлар келажак учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда. Нафақат  туманимиз, вилоятимизда ягона ОАВга айланишни дилига жо қилган жамоага ижодий муваффақиятлар тилайман.

Эътиборхон

ЮНУСОВА,

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари:

-Ўз ўрни ва овозига эга бўлган севимли газетамиз «Уйчинома»нинг 5555-сонини ўқиш бахтига мушаррафлигимдан, йиллар давомида туман аҳлига маърифат улашишдек эзгу ишга ҳисса қўшаётган ижодий жамоани қўшалоқ ютуқлари билан қутлаш насиб этганидан беҳад мамнунман.

Таҳририят бугун ҳақиқий маънавият масканига, энг обод, гўзал ва кўркам гўшага айланаётганини кўриб, чин юракдан қувонмоқдамиз.

Ижодкорларимизнинг қаламлари ўткир бўлсин, улар яна кўп йиллар маънавиятни юксалтиришга, туманнинг энг қайноқ жабҳаларида ҳозир бўлиб, халқимизни янгиликлардан воқиф этишга хизмат қилсинлар.

Беш рақами таҳририятга фақат омад келтирсин.