ТУМАНИМИЗДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАР ЎАМДА ЮРИДИК ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!
Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳа фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиш мақсадида туман электр таъминоти корхонаси томонидан халқ билан мулоқот қилиш осонлаштирилди. Энди туманимизнинг истеъмолчилари ўзларининг мурожаатларини «Telegram» тармоғи орқали «Ўзбекэнерго» АЖ «Халқ билан мулоқот» каналига йўллашлари мумкин бўлади. Йўлланган мурожаатлар шахсан «Ўзбекэнерго» бошқаруви раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади. Каналга мурожаат юбориш АО «Ўзбекэнерго» орқали амалга оширилиши мумкин. Каналга келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилиб, соат 8.00 дан 21.00 гача қуйидаги регламент ва тартиб асосида қабул қилинади:
Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми ва отасининг исми), телефон рақами ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот кўрсатилган бўлиши шарт. Юридик шахснинг мурожаатида тўлиқ номи, боғланиш учун керак бўладиган телефон рақами, унинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт. Ушбу тартиб асосида юборилмаган мурожаатлар амалдаги тартибларга биноан кўриб чиқилмаслиги маълум қилинади.
Мурожаатларни кўриб чиқишда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий риоя этилади. Келиб тушган мурожаатлар ўрнатилган тартибда ўз муддатида кўриб чиқилади.
Туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

