“Уйчинома”мсан
Ажиб хабарларни тақдим этасан,
Саҳифангда гўзал шеърлар битасан,
Мухлислар қалбига тезда етасан,
Донғи элга етган «Уйчинома»мсан.
Мухбирларинг сезгир, изланувчидир,
Янги ҳур ҳаётга интилувчидир,
Элга янгиликлар етказувчидир,
Барчани ром этган «Уйчинома»мсан.
Бизни яхши йўлга бошловчи ўзинг,
Дилга таскин берар ҳар битта сўзинг,
Дунёга боқади нурафшон кўзинг,
Истиқлолга элтган «Уйчинома»мсан.
Ҳаваскор қизингман, қаламим бордир,
Ижодий парвозлар ўзингга ёрдир,
Ташна қалб ҳамиша йўлингга зордир,
Сени интиқ кутган «Уйчинома»мсан!
Хуршида АБДУҒАФФОРОВА,
24-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

