ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ҲАМОҲАНГ
Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида байрам ҳар йили ўзгача тарзда нишонланади.
Бу йилги Наврўз шодиёналари ҳам унутилмас бўлди. Коллеж ҳовлиси байрамона безанди. Саккиз хил йўналишда таълим олаётган 36 та гуруҳ ўқувчилари томонидан кўклам таомлари билан байрам дастурхони безатилди, деворий газеталар чиқарилди, варраклар учирилди, миллий қўшиқларимиз куйланди, урф-одат ва қадриятларимиз намойиш этилди.
Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Фазилат Маҳмудова бошчилигида касаба уюшма қўмитаси, ёшлар иттифоқи етакчиси байрамга пухта тайёргарлик кўришди. Бу байрамнинг юксак уюшқоқликда ташкил этилганида ҳам намоён бўлди. Ф.Шодмонова раҳбарлигидаги 186-автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи гуруҳ олий ўринга муносиб кўрилди. М.Жўраева, Ж.Маликов, А.Обидовлар раҳбарлигидаги 190-тикув ва тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 202-фермер ўсимликшунос, 171-қишлоқ хўжалик машиналарини ишлатиш ва таъмирлаш гуруҳларига 1, 2, 3-ўринлар насиб этди. Ғолиблар маъмурият ҳамда касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Маҳаммаджон АТАБОЕВ,
коллеж директори, туман Кенгаши депутати.

