АДАБИЁТ КУНЛАРИ
Яқинда билим масканимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Китобсиз келажак йўқ!» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан ижодкор ўқувчилар, фаол китобхонлар иштирокида «Адабиёт кунлари» мавзуида маърифий тадбир ўтказилди.
Шу куни мактабимиз фаоллар зали китобхон ва ижодкор ўқувчилар билан тўлди. 1-9-синфлар ўқувчилари иштирокида тайёрланган бадиий дастурдан китоб ва китобхонлик ҳақида шеърий чиқишлар, қўшиқлар, баҳри байт ўрин олди. Иншо ва диктантлар, ёш мусаввирларнинг шоир ва адиблар суратларини чизиш бўйича ўтказилган танловларда 5, 6, 8-синфлар ўқувчилари Жаҳонгир Иброҳимов, Нигора Шайдуллаева, Ҳулкарой Абдумажидова, расмлар танловида 7-синф ўқувчиларидан Азамат Садриддинов, Робия Ҳабибуллаева, Сарвар Мирзаакбаровлар ғолиб деб топилдилар.
26-мактаб қошидаги туман АРМ мутахассиси Каримахон Сойиббоева янги адабиётлар тақдимотини ўтказди.
Тадбир якунида лойиҳа раҳбари, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари в.б. Абдимуталли Нажмиддиновлар сўзга чиқиб, лойиҳадан кўзланган мақсад ва ҳамкорликдаги фаолият бўйича тушунча бердилар. Адабий кечада фаол қатнашган қирққа яқин ўқувчига ҳамда мактаб кутубхонасига янги бадиий адабиётлар совға қилинди.
Мактабимиз директори Насибахон Ақилова сермазмун тадбир учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.
Дилфуза НИЗОМОВА,
1-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

