БАЙРАМ ЙЎҚЛОВИ
Меҳр-оқибат ва саховат айёми Наврўз муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар, беморлар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгиллари кўтарилди, байрам совғалари, ногиронлар аравачаси топширилди.
20-21 март кунлари туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, туман ИИБ бошлиғи Санжар Абдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, «Маҳалла» жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» жамғармаси туман бўлинмаси вакиллари хонадонларга ташриф буюришди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Юсуфжон Усмонов, Исматилла Раҳматиллаев, Аҳмаджон Мамадалиев, Мадамин Абдуллаев, Абдуқаҳҳор Эшматовларга Президент совғаси топширилди. Хўжаобод МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Рустамжон Раҳимов, Гумбаз МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Муқаддам Олимовалар ногиронлик аравачасини қабул қилиб олдилар.
Жийдакапалик меҳнат фахрийси Орзухон ая Асқарова саодатли кунларга етказганига шукроналар айтиб, дуолар қилди.

