БАРЧА МАСЪУЛ
8-мактабгача таълим муассасасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туман семинари бўлиб ўтди. Унда туман ЁХБ ходимлари билан биргаликда тумандаги барча МТМлар мудиралари иштирок этдилар.
Семинарда туман ЁХБ инспекторлари Бекзод Назаров, Паҳлавон Давлатов, Шерали Носировлар ёнғин хавфсизлигини таъминлашга барча бирдек масъуллигини тушунтириб, МТМларда тарбияланаётган болалар хавфсизлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш энг муҳим вазифа эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, қурилиш бўлаётган МТМларда ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш борасида сўз борди.
Семинар иштирокчиларининг саволларига жавоб қайтарилди.

