«МАФТУНАБЕГИМ» ИШ БОШЛАДИ
Наврўз бўсағасида Зиёкор МФЙ ҳудудида «Мафтунабегим» мажмуаси иш бошлади.
«Саидусмон Турсунбой» фермер хўжалиги раҳбари Шукрулло Саидусмонов томонидан бунёд этилган мазкур мажмуа уч қаватдан иборат бўлиб, бир қатор қулайликларга эга. Бу ерда 200 ўринли ошхона, гўшт, озиқ-овқат ва аралаш моллар дўконлари мавжуд. Ўн икки хил таом тайёрлаш йўлга қўйилган.
Мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

