МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ
Туман “Пахтакор” марказий ўйингоҳида Наврўз байрами арафасида «Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ФВДҚТ хизматлари бошқарув органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати» мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди. У байрамга тайёргарлик кўриш ва беталафот ўтказишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг тайёргарлик ҳолатини текшириш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишида амалий ва назарий кўникмаларни ошириш мақсадини кўзда тутган.
Тадбирни вилоят ФВБ ходими Илҳомжон Ҳасанов очиб, махсус тактик ўқув машқидан кўзланган мақсад ҳақида тушунча берди.
Ўқув машқнинг амалий қисмида туман ИИБ, туман ЁХБ, туман тиббиёт бирлашмаси, туман электр таъминоти корхонаси куч воситаларининг юзага келган вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари намойиш қилинди.
Мақсадой МАМАТКАРИМОВА,
1-мактаб ўқитувчиси.

