НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

Яқинда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу турнирда 1-БЎСМнинг маҳоратли мураббийси Бахтиёр Турғунпўлатовнинг шогирдлари шода-шода медалларни қўлга киритиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Полвонларимиздан Анваржон Қутбиддинов (1-БЎСМ мураббийи), Гавҳарой Мирзамаҳмудова (Ғайрат педагогика коллежи), Зебохон Носирова (8-мактаб) фахрли биринчи, Муроджон Ҳамидов, (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа  касб-ҳунар коллежи), Бобур Маҳкамов (Ғайрат педагогика коллежи), Ҳилола Носирова, Мирзоҳид Отамирзаев (1-БЎСМ ) иккинчи, Дилшода Усмонжонова (Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи), Мухсина Абдулазизова (Чортоқ тиббиёт коллежи), Сарвар Тўхтасинов (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи), Ўғилхон Аҳмедова, Жамшидбек Эгамов (1-БЎСМ мураббийлари), Абдуқаҳҳор Аҳмаджонов (2-БЎСМ мураббийи) учинчи ўринларни эгаллаб, совриндор бўлиб қайтишди.