ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МУҲИМ

Республикамизда таълим тизимининг узлуксиз ва узвийлиги, ўқувчи шахси ва қизиқиши, ёши ва қобилиятидан келиб чиқиб қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилди:

Коммуникатив компетенция – ўқувчиларнинг турли ижтимоий вазиятларда ўзаро мулоқотга кириша олиши, мулоқот маданиятига аҳамият бериши ва ижтимоий мослашувчанликни, жамоада ишлай олиш лаёқатини шакллантиришга лойиқ муҳит яратади.

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенция – ўқувчининг жамиятда бўладиган жараёнларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, уларда фаол иштирок этиш, ўз фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англаш, ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатини яратади.

Миллий ва умуммаданий компетенция – ўқувчининг ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиши.

Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси ўқувчининг аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни тузиш, кундалик фаолиятда турли чизмалар ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини енгиллаштиришга, меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаёқатини ошириб боради.

Ўқувчиларнинг турли жабҳаларда фаол иштироки, шахсий, касбий ва маънавий онгини шакллантириш, ижтимоий мослашувчанликни, фанларга бўлган қизиқишни ошириш ва юртимиз ижтимоий ҳаётида муносиб ўрин эгаллаш учун компетенцияларга асосланган таълим  тизими муҳим аҳамият касб этади.

Барчиной НИЗОМБОЕВА,

35-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.