ТЎҚЛИКМИ, ШЎХЛИКМИ?

Бугунги кунда ёзилмаган қонун-қоидалар, ортиқча ҳаваслар асосида тўй-ҳашамларни дабдабабозлик билан ўтказиш, европа халқларининг урфларини ҳавас қилиб, миллийлигимизни йўқотиб бораётганимиз ачинарлидир. Ҳозирда тўй қилаётган қудаларнинг асосий мақсади нима ўзи? Моддий имкониятимиз етмаса-да қарз эвазига тўй қилиб, «Фарзандимнинг бахти учун!» деб ўзимизни овутамиз. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда тўй-маросимлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Юртбошимизнинг куюниб «Тошкентда тўрт қизи бор одам ўзини ўзи осиши керак, тўй қилиш учун. Оддий одам, бюджетдан ойлик оладиган одам ўзини ўзи осиш керак! Нимага? Ҳеч қандай имконияти йўқ, барибир бечора қарз олади, ўзига қарамайди, дўхтирга бормайди, фа-қат шу тўйга йиғади. Кимга керак бу тўй?» деган гаплари бугунги куннинг ҳақиқати.

Ушбу масала юзасидан Юртбошимизнинг халқ манфаатини ўйлаб гапирган гаплари ҳамда «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари Республика бошқарувининг халққа қилган Мурожаатига бир миллат бўлиб, бир тану бир жон бўлиб, жавоб бериш вақти келди, менимча.

Шундай экан, биз Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси жамоаси ва «маънавият тарғиботчилари ҳам ўзимизга тўй-ҳашамлар, оилавий-тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш юзасидан йўл харита белгилаб олдик.

Туй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш, бунда дабдабабозлик, исрофгарчилик, шуҳратпарастликка берилмаслик, миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимизга тўғри келмайдиган салбий иллатларга йўл қўймасликда буюк алломалар, нуронийлар тажрибасига таяниш муқсадга мувофиқдир.

Туман маънавият ва маърифат кенгаши тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини, гузарлар, жамоат жойлари, масжидлар, қабристонлар, маданият уйлари, тантаналар мажмуалари ва ФҲДЁ бўлимлари пештоқларига Имом Ал-Бухорий ҳазратларининг ҳадислари, донишмандларнинг ҳикматли сўзлари ёзилган панолар қўйилишини тавсия этади. Токи шу ёзувни ўқиган ҳар бир фуқаро ёш авлод тарбияси учун муносиб ҳисса қўшган бўлар эди.

Дилмурод АБДУҚАҲҲОРОВ,

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси.