ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАДИ, ВАҚТ ТЕЖАЛАДИ

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони катта аҳамиятга эга.

Фармонга асосан, 2018-2020 йилларда босқичма босқич жорий этиладиган, «ягона дарча» тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан муҳандислик-коммуникация тармоқларига  «тайёр ҳолда»  уланиш, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш, қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш, якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга), ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш хизматлари кўрсатила бошланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган бу хизмат турлари қулайлик яратиш билан биргаликда вақтни тежаш имконини ҳам беради.

Шокиржон ЮЛЧИБАЕВ,

туман Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.