АЙЁМ ШУКУҲИ

Маҳалла тизимида фаолият кўрсатаётган соҳа ходимлари Наврўзи оламни шоду хуррамликда нишонладилар.

«Мустақиллик боғи»даги мажмуада бўлиб ўтган тантанада туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари в.б. Абдимуталли Нажмиддинов, тадбир ташкилотчиларидан Навоий, Муборак, Қумтепа, Хизиробод, Мустақиллик МФЙлари раислари Дилбархон Умрзоқова, Тоҳиржон Холмирзаев, Иброҳим Абдураҳимов, Исроил Тошпўлатов, Абдулбоқи Мусабоевлар барчани айём билан қутладилар.

Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Фотима ДОЛИМОВА,

3-мактаб ўқитувчиси.