БЕБАҲО БОЙЛИК

Инсон ҳаётида ва унинг маънавий камол топишида китобнинг ўрни беқиёсдир. Шу боисдан бебаҳо бойлик ҳисобланган китоб тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мен ҳар кунги иш фаолиятимни эрталабки сафланишда китоб тақдимоти ва тарғиботидан бошлайман. Мўъжазгина кутубхонамизда салкам 1,5 мингта бадиий адабиёт мавжуд. Уларнинг сонини кўпайтириш учун ўқитувчилар ва ўқувчилар, ота-оналар ўртасида китоб акцияси тадбирини тез-тез ўтказиб тураман. Ўқитувчилардан Фазилат Абдураҳмонова, Зубайра Болтаева, Абдувоҳид Жабборов, ўқувчилардан Руҳшона Умарова, Моҳира Маҳаммаджонова, Шаҳло Тожибоева, Асилбек Ғаниев, Акбарали Анварбековлар энг кўп китоб совға қилишди. Уларни рағбатлантириш мақсадида «Тарғиботчи китобхон» кўкрак нишонини тайёрладим. Кутубхонадан энг кўп китоб олиб ўқиган 10-синф ўқувчиси Муяссар Жўраевага китоб совға қилдим.

Яқинда мактабимизга туманимиз ҳокими томонидан қирқдан ортиқ лотин алифбосидаги янги бадиий адабиёт туҳфа этилди. Бундан барча китобсевар ёшлар мамнун.

Мавжуда УМАРОВА,

24-мактабнинг кутубхона мудираси.