«ИШОНЧ» ЖАМОАСИ ҒОЛИБ
Ёшлар ўртасида юксак маънавият, ўзбек халқининг анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш, уларни она-Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида «Маҳалла – менинг тақдиримда» кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловнинг республика босқичида маҳалламизнинг «Ишонч» жамоаси «Ёшларнинг она-Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияланишига ҳисса қўшаётган энг уддабурон ёшлар» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ирода ҚАҲҲОРОВА,
Зиёкор МФЙ маслаҳатчиси.

