Чевар

Бодомнинг баҳорги кўйлаги битди,

Ҳам унинг таърифи оламга етди.

Баҳорой экан-ку ажойиб чевар,

Табиатни безаб сарполар бичар.

Қаранг, ўрикларга тақиб қўйди гул,

Қизил, пушти рангга ўранди буткул.

Либослари ажиб, матоси ҳарир,

Баҳор қандай яхши, энтикади дил.

Атрофга ёйибди гулдор, зар палак,

Кўзгуси осмондир, акси камалак.

Зуҳрахон ТУРҒУНОВА,

41-мактаб ўқитувчиси.