Қалдирғоч

Бир ўзингни тутгин кўксимга,

Келгин бугун сирларингни оч.

Қанотларинг босиб юзимга,

Мен келдим деб айтгин, қалдирғоч.

Чуғурингдан тўлсин хонам ҳам,

Севинчлардан кийдир бошга тож.

Юрагимдан ариб кетсин ғам,

Мен келдим деб айтгин, қалдирғоч.

Кел садоқат тимсоли бўлиб,

Ташрифингга тўламассан бож.

Ўз тилингда арз айлаб тўлиб,

Мен келдим деб айтгин, қалдирғоч.

Кел, сирларинг эшигини оч,

Қалдирғоч, қалдирғоч, қалдирғоч…

Машҳура АҲМАДЖОНОВА,

Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси.