ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сонли Фармонининг 3-иловасига асосан 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган «ягона дарча» тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат хизмати кўрсатиш жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши фуқаролар томонидан фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича эркин мурожаат қилишларига, мурожаат ижросини ўз вақтида таъминланишига, яъни бир иш куни мобайнида мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланмани олишларига имкон яратди. Эндиликда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қилишлари ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлати хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этишлари мумкин. Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса аризачи давлат хизматлари олиш учун анкетани электрон тарзда мустақил равишда, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдиради. Ўзи келган ҳолда мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ сўровнома тўлдирилади. ЯИДХП аризачи номидан, Ягона портал орқали мурожаат этган тақдирда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари (кўчирмалари) муассасага қабул қилишни расмийлаштиришда муассасага тақдим этилади. Анкета расмийлаштирилгандан ва унга зарур маълумотлар киритилгандан кейин аризачи уни электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан тасдиқлаши белгиланган бўлиб, ЭРИни олиш Давлат хизматлари маркази томонидан бир вақтда амалга оширилади.
Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.
Дилбархон МИРЗАЕВА,
туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

