ИШОНЧЛИ ЙЎЛДОШ
Бугунги кунда мамлакатимизда болаларни ҳар томонлама, руҳан ва маънан соғлом вояга етиши, интеллектуал салоҳияти юқори даражада ривожланишини таъминлаш мақсадида бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда. Қабул қилинган қонун ва қарорлар биз, устозларни таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методларидан фойдаланишимиз кераклигини англатади. Зероки, бундай методларни қўллаш, ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келар экан, таълим методларини танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Иш фаолиятим давомида мактаб кутубхоначиси М.Ҳайдарова билан ҳамкорликдаги «Книги – наши друзья», «Экскурсия в библиотеку», «Мы читаем сказки», «Читаем сами», «Моя любимая сказка» мавзуларидаги очиқ дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинларнинг айнан мактаб кутубхонасида ўтилиши яхши самара бериб, ўқувчиларда китоб ўқишга, рус тилини ўрганишга катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ушбу жараён мени янги марралар сари янада руҳлантиради ва изланишга ундайди.
Мушарраф ТЎРАБОЕВА,
9-мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

