ТИЖОРАТ СИРИ НИМА?
Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган ЎРҚ-374-сонли «Тижорат сири тўғрисида» Қонун қабул қилинди.
Ушбу Қонуннинг мақсади бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларнинг тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, шунингдек, тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар қандай талабларга жавоб бериши кераклиги ва тижорат сирини ташкил этиши мумкин бўлмаган маълумотлар ҳақида тўлиқ, батафсил тушунтиришлар беришдан иборат.
Тижорат сири қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
-учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ўз мулкдори учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;
-унинг махфийлиги муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланган бўлиши;
-давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги;
-тижорат сирининг мазмуни ва ҳажми унинг мулкдори томонидан белгиланади.
Қуйидаги маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас:
-давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;
-юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;
-тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардаги;
-давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;
-атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;
-ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек, бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;
-иш берувчиларнинг иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий тўловлар бўйича қарздорлиги тўғрисидаги;
-қонун ҳужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;
-давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича танловларнинг ёки “Ким ошди” савдо-ларининг шартлари ҳақидаги;
-нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатларини, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотининг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланиши тўғрисидаги;
-тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши.
Қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳолатлар ҳам меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.
Анваржон КАРИМОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими катта суриштирувчиси,
Раҳмонжон АБДУЛЛАЕВ,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.

