ЎҚУВЧИЛАРГА ҲАЁТ САБОҒИ
5 апрель куни мактабимизда вилоят ички ишлар бўлимининг назорат-тафтиш бўлими вакили А.Ҳабибуллаев, Гулзор МФЙ раиси М.Мўйдинов, профилактика инспектори А.Каримов томонидан ўқув жараёни, ўқувчилар давомати, мактабдаги муаммолар ўрганилди. Ўқувчилар билан Президентимиз томонларидан қабул қилинган қонун ва қарорлар, ҳаракатлар стратегияси бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Шу куни яна мактабимизда «Ҳаёт – бебаҳо неъмат, ўз жонига қасд қилиш – гуноҳ» мавзусида «Худойберди Эшон» жоме масжиди имоми Зокирхон ҳожи Мўминов билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда ҳозирги кунда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилиш учраётганлиги, булар ислом динида ҳам қораланиши, бунинг оқибатида мактаб, оила, маҳалланинг юзи қора бўлиши таъкидланди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишлари уларнинг улкан ютуқлари экани уқтирилди.
Зулфира ЎРОЛОВА,
39-мактаб директорининг ўринбосари.

