ВАТАН

Ватан сўзи муқаддас, азиз,

Жонинг фидо қилсанг, арзийди.

Унинг тупроғини мўътабар билиб,

Қўлга олиб, кўзга сурсанг, арзийдир.

 

Не инсонлар яшади, ўтди

Ватан сўзи шунчалар буюк.

Эсламасак бўлмас ҳар онин,

Ўтмиши ҳам қадрли, суюк.

 

Келажак бугунги ёшлар қўлида,

Ҳар соҳанг илғорлаб бормоқда, Ватан.

Қалбларда мангуга муҳрлангансан,

Сенинг номингни ҳеч қўймаймиз тилдан.

Ҳавохон АҲМЕДОВА,

9-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.