ҚУЁШ КАБИ НУР СОЧГАН ЗИЁ
Китоб – беқиёс хазина, бетакрор мўъжиза. Шундай экан, унинг зиёсидан барча баҳраманд бўлмоғи лозим.
Мактабимизда “Ёш китобхон”, “Китоб – беминнат дўст” каби маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда мактабнинг 1-“Б” синф ўқувчилари фаол қатнашдилар. Улар синф хоналарида “Китобим – ҳамроҳим“ номли синф кутубхонасини ташкил этишди. Кутубхона фондини 50 дан ортиқ эртак, шеър, ҳикоялардан ўрин олган китоблар билан тўлдиришди. Синфда “Энг фаол китобхон” номинациясида ғолиб бўлган Дилноза Маҳмуджонова, Афзалбек Абдужабборов, Муқаддас Турғунбоева, Абубакр Ортиқбоев, Иброҳимжон Абдуллаевлар мактаб жамоасининг махсус совғалари билан тақдирландилар.
Назира АБДУРАҲИМОВА,
5-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

