Ватан
Ватан сўзи муқаддас, азиз,
Жонинг фидо қилсанг, арзийди.
Унинг тупроғини мўътабар билиб,
Қўлга олиб, кўзга сурсанг, арзийди.
Не улуғ инсонлар яшади, ўтди,
Ватан сўзи асли шунчалар буюк.
Эсламасак бўлмас дақиқа, онин,
Ўтмиши ҳам шунча қадрли, суюк.
Келажак бугунги ёшлар қўлида,
Ҳар соҳанг илғорлаб бормоқда, Ватан.
Қалбларда мангуга муҳрлангансан,
Сенинг номингни ҳеч қўймаймиз тилдан.
Ҳавохон АҲМЕДОВА,
9-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

