Наврўз

Наврўз келди элимга,

Қувонч тўлди дилимга.

Очилар гул-лолалар,

Ўйнашар шўх болалар.

Палов, шўрва, мантилар,

Дастурхонга тортилар.

Қозонларда сумалак,

Борлиқ рангдор камалак.

Торин чалса боболар,

Лапар айтса момолар.

Тушар қизлар рақсга,

Киришар зўр баҳсга.

Шоҳсанам АБДУҚОДИРОВА,

21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.