СПОРТЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақасида вилоятимиз терма жамоасидан қирққа яқин спортчи иштирок этди.

Туманимиздаги 1-БЎСМнинг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов, Республика тоифасидаги ҳакам Элмурод Абдуллаевларнинг шогирдлари ҳам мазкур мусобақада муносиб қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар. Жумладан, 55-60 кг. вазнларда Асадбек Маматалиев (26-мактаб), Билолбек Раҳматуллаев, Азимжон Йўлдошев, Анвар Хўжамуродовлар (1-мактаб) биринчи, 60 кг. вазнда Ойбек Юсуфжонов (38-мактаб), 27 кг. вазнда Аббос Аҳмаджонов (18-ДМИ) иккинчи, 40-44 кг. вазнларда Фозил Абдураҳматов, Жавлонбек Турсунбоевлар (26, 36-мактаблар) 3-ўринларни қўлга киритишди. Уларга диплом ва медаллар топширилди.

Умиджон СУЛТОНОВ,

жамоатчи мухбир.