МАЪНАВИЙ БОЙЛИКЛАР ДУРДОНАСИ
Маҳбуба Каримова мактабимизнинг фидойи, изланувчан муаллималаридан. У билим бераётган 3-«Ф» синф ўқувчилари ўқишда ва жамоат ишларида фаол. Устоз ота-оналар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйган. Бу «Китоб маънавий бойликлар дурдонасидир» деб номланган тадбирда ёрқин намоён бўлди. Муслима Ҳошимбоева, Моҳинисо Муҳаммадсодиқова, Икромжон Баҳромжонов, Абдулбосит Аҳмаджонов каби ўқувчиларнинг ота-оналари китоб совға қилишда ҳам фаоллик кўрсатишди.
Кутубхоначи Мухтасар Юнусова, рус тили фани ўқитувчиси Зуҳра Маҳкамовалар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда ўзбек ва рус тилларида шеърлар янгради, қўшиқлар куйланди.
Кеча якунида мактабимиз директори Каримжон Болтабоев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Эътиборхон Исмоиловалар сўзга чиқиб, бу каби тадбирлар ўқувчилар ўртасида китобхонликни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
Муқаддас ЖЎРАЕВА,
26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

