МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ
Туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман халқ таълими бўлими бошланғич хотин-қизлар қўмитаси томонидан 1-мактабда тумандаги мактабларда билим олаётган ўқувчи-қизларнинг саммити ўтказилди.
Дастлаб санъат ва ижод йўналишида лойиҳа яратган ўқувчи-қизлар иштирокида бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Шундан сўнг ахборот технологиялари, медиа ва журналистика, тадбиркорлик ва иқтисод, инновацион менежмент, таълимга оид ижтимоий, санъат ва ижод йўналишларида маҳорат дарслари ва тренинглар, давра суҳбатлари уюштирилди.
Фаол иштирок этганлар тадбир якунида тақдирландилар.
Саммитда туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева иштирок этди.

